Лингард фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

  • 27 Jun 23:55
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Айни дам эркин агент бўлиб турган Жесси Лингард ўзига янги жамоа изламоқда. Вариантлар орасида албатта Саудия клублари ҳам бор. 

Tecno

"Ноттинем Форест"га кўчиб ўтиши омадли бўлмади. У якунига етган мавсумда жамоасининг 20 та ўйинида майдонга тушган. Кюпер шогирдлари эса АПЛда қолиш учун курашиб, бунга эришди ҳам. 

Жесси "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида Саудия Арабистонидан келаётган таклифларни ҳам қабул қилиши мумкинлигини айтди. 

"Менга келган барча таклифларни кўриб чиқмоқдаман. Ҳали ҳеч қайси таклифни рад қилганим йўқ. Мен ҳозир ўзим учун энг тўғри қарорни чиқаришим керак", - деди Лингард.

 

Comments

You must be logged in to commet!