"Лион" автобуси "Марсель" мухлислари томонидан тошбўрон қилинди. Бош мураббий жиддий жароҳат олган (фото ва видео)

Франция чемпионати 10-туридан ўрин олган "Марсель" - "Лион" учрашуви қолдирилиши мумкин. Сабаби, меҳмонлар келадиган автобус марселлик ишқибозлар томонидан тошбўрон қилинган. 

Натижада, "Лион" клуби бош мураббийи Фабио Гроссо ва унинг ёрдамчиси сезиларли жароҳат олгани айтилмоқда. Бош мураббийнинг юзига ойна синиқлари зарар етказган (кесиб юборган). 

Уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган. 00:45 да бошланиши режалаштирилган ўйин ҳозирда бўлиб ўтиши сўроқ остида бўлиб турибди. 

photo_2023-10-30_00-27-33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!