Ads

"Лион" клуби президенти Жан-Мишель Ола ярим ҳимоячи Набиль Фекирни ёзги трансферлар даврида жамоадан кетишини маълум қилди.

“Биз Фекирдан жамоага қилган мехнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз унинг кетиши борасида келишиб олдик”, - дейди Ола.

Эслатиб ўтамиз, Фекир “Ливерпул”га кўчиб ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум “Лион” сафида 39та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.