"Лион" "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирди

"Лион" клуби ўз ярим ҳимоячиси Райан Шерки билан амалдаги шартномаси узайтирилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 16 ёшли футболчи 2023 йилга қадар тузилган.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ Шеркига "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" клубларидан жиддий қизиқишлар борлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Райан Шерки жорий мавсум “Лион” сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!