"Лион" сафарда "Ницца" дарвозасига жавобсиз 5та тўп йўллади (видео)

Кеча шунингдек Франция чемпионатида ҳам 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. 

Ҳусусан, шу куни "Ницца" майдонига сафар қилган "Лион" рақиблари дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Якуний ҳисоб 0:5.

Ушбу йирик ғалабадан сўнг "Лион" ўз очколари сонини 29тага етказиб, мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Ҳисобида 14 очко бўлган "Ницца" эса 14-ўринга тушиб кетди.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!