Лионель Месси "Барселона" президенти сайловида иштирок этади(ми)?
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Лионель Месси март ойида бўладиган клуб президенти сайловига аралашмоқчи эмас.
Аргентиналик футболчи Каталония клубидаги президентлик сайловига таъсир ўтказиш ниятида эмас, гарчи у номзодлардан бирини қўллаб-қувватласа айнан ўша номзод кўпроқ овоз тўплаши мумкин бўлсада. Бу ҳақида "Marca" нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, Месси келажакда "Барселона" га қайтишни истайди, аммо ҳозирча қайси рўлни эгаллаши номаълум.
"Кўк-анорранглилар" ўртасидаги президентлик сайлови 15 март куни бўлиб ўтади. Айни вақтда клубнинг амалдаги раҳбари Жоан Лапортадан ташқари яна учта шахс ўз номзодини қўйган. Булар, Виктор Форт, Хави Вилахоана ва Марк Сирия.
Маълумот учун, "Барселона" айни вақтда Испания Ла Лигасида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар