Лионель Месси бугун ўз таваллуд айёмини нишонлайди
Ads

Бугун, 24 июнь куни Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси ўзининг туғилган кунини нишонлайди.

Дунё футболи тарихида энг яхшилардан бири дея тан олинган ва беш карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланган футболчи бугун 31 ёшни қарши олди.

Маълумот учун, Месси фаолияти давомида жами 768 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 618 та гол уришга эришган. Ҳозирча 33 совринга эга чиққан.