Лионел Месси жаҳон чемпионатида яна бир янги рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида яна бир рекорд ўрнатди. У турли рақиблар дарвозасига гол урган футболчилар орасида мутлақ рекордчига айланди.

Месси олти жаҳон чемпионати давомида 11 та турли миллий терма жамоа дарвозасини ишғол этган. Шу тариқа у Криштиану Роналду, Юрген Клинсманн ва Мирослав Клозени ортда қолдирди. Ушбу футболчилар ҳисобида жаҳон чемпионатларида 10 та турли терма жамоага урилган голлар бор эди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси шу билан бирга Германия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозени жаҳон чемпионатларидаги голлар сони бўйича ҳам қувиб етди. Энди унинг ҳисобида ҳам 16 та гол бор ва бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори кўрсаткични такрорлашдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!