Лионель Месси: "Реал"ни Испания чемпионлик пойгасидан чиқарманг

Испаниянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига ғолиблиги учун курашдан "Реал" ҳам борлигини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. 

- Биз айни пайтда яхши имкониятга эгамиз. Аммо ҳозир мавсумнинг охири эмас. Шунинг учун бошқа жамоаларни ҳам эсдан чиқармаслик зарур. "Реал" ҳам кўплаб очколарни бой берган бўлсада, уларда ҳам имконият бор. Шунинг учун мадридликларни ҳас курашдан чиқарманг, - дейди Месси. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!