Лионель Месси ушбу мукофотни футболчилар ўртасида биринчи бўлиб қўлга киритди

"Барселона" сардори Лионель Мессига Laureus World Sports Awards мукофоти топширилди. Бу ҳақида ташкилот расмий веб саҳифаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу унвонга Месси билан бир қаторда Формула 1 пилоти Льюис Хэмилтон ҳам лойиқ кўрилган.

Ушбу иккала спортчидан ташқари, ғолиблик учун теннис афсоналаридан Рафаэль Надаль, голф устаси Тайгер Вудс, марафон бўйича машхур рекорд соҳиби Элиуд Кипчоге ва мотопойгачи Марк Маркес номзод сифатида кўрсатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!