Лионель Скалони: "Ўйинда режамиз аниқ"

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони финал олди ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинда режамиз аниқ. Биз уларга қандай ҳужум қилишни ва уларнинг кучли томонларини жуда яхши биламиз. Пенальти бўлишидан эҳтиёт бўлишимз керак.

Францияда барча зоналарда ажойиб ўйнайдиган  футболчилар йиғилган. Уларнинг тезкор қарши ҳужумларидан эҳтиёт бўлишимиз керак. Биз ҳар дақиқа учун майдонда курашамиз ва бунга тайёрмиз.

- Ҳимояда қандай тактика қўллайсиз?

- Ҳали буни ўйлаб кўрмадим. Охирги машғулотлардан кейин бу маълум бўлади. Эртага биз рақибга етарлича қаршилик туғдира оламиз”, - деди аргентиналиклар устози.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси финалда амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради. Учрашув эртага “Lusail Iconic” стадионида соат 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!