Лисандро Мартинес: “Биз Мессининг кетишига рухсат бермаймиз”

  • 17 декабрь, 2022, 23:19
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина Қатарда ўтказилаётган мундиалда финалгача етиб келди. Францияга қарши учрашув Месси учун мундиалдаги сўнгги ўйин бўлиши кутилмоқда. Терма жамоа ҳимоячиси Лисандро Мартинес ушбу ҳолатга реакция билдирди.

Tecno

Бу қандай қилиб Мессининг сўнги жаҳон чемпионати бўлиши мумкин? Йўқ, йўқ у ақлдан озган. Биз Леонинг кетишига рухсат бермаймиз”, - деди 24 ёшли футболчи.

Месси учун ушбу турнир 4-жаҳон чемпионати ҳисобланади. У 6 та ўйинда майдонга тушиб, 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 3 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!