«Ливерпуль» Испания терма жамоаси яримҳимоячиси учун «Бавария» билан рақобатлашади
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маркос Льорентенинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Агар томонлар яқин орада янги битим тузмаса, шу муддатдан сўнг футболчи эркин агентга айланиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Льоренте атрофида қизиқиш ортмоқда. Унга аллақачон бир нечта етакчи клублар даъвогарлик қилмоқда. Манбаларга кўра, ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш ниятини «Ливерпуль», «Бавария», «Барселона» ва «Манчестер Сити» билдирган.
Маркос Льоренте – «Реал» академиясининг тарбияланувчиси. Жорий мавсум Ла Лигада у етти учрашувда майдонга тушиб, бир голли узатма амалга оширган.

Фикрлар