«Ливерпул» Конате ўрнига тўрт ҳимоячидан бирини танламоқда
«Ливерпуль» раҳбарияти Ибраима Конате билан хайрлашганидан сўнг жамоа ҳимоя чизиғини жиддий янгилашни режалаштирмоқда.
Франция терма жамоаси аъзоси бўлган марказий ҳимоячи фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиради.
Caught Offside нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар бир вақтнинг ўзида бир нечта номзодни кўриб чиқмоқда. Қизиқиш уйғотган футболчилар орасида «Спортинг» сафида тўп сураётган Гонсалу Инасиу, «Наполи» ҳимоячиси Сэм Бёкема, «Тоттенхэм»га тегишли бўлган ёш истеъдод Лука Вушкович ҳамда «Ноттингем Форест» футболчиси Мурилло бор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида «Ливерпуль» 60 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида бешинчи ўринни эгаллаган эди. Янгидан бошланадиган мавсумда жамоани испаниялик мутахассис Андони Ираола бошқариб боради.

Фикрлар