"Ливерпуль" машҳур юлдузини сотадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ливерпуль" клуби аргентиналик ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерни ёзги трансфер ойнаси даврида бошқа клубларга сотиб юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. 

Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, бир нечта клублар аргентиналик футболчи атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда ва уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. 

"Ливерпуль" раҳбарияти 27 ёшли ўйинчи бўйича жиддий ва муносиб таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ҳозирча аниқ таклифлар ҳақида гапиришга эрта, аммо трансфер бўлиши эҳтимоли юқори экани, жаҳон чемпиони яқин ойларда жамоани тарк этиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Алексис Мак Аллистернинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда у "қизиллар" таркибида 55 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!