«Ливерпуль» Нгумоа келажагини ҳал қилди – «Бавария»нинг имкони йўқ

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» клуби «Ливерпуль» таркибида тўп сураётган ёш вингер Рио Нгумоа билан қизиқаяпти, деган хабарлар аввалроқ оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган эди. Бироқ «Ливерпул» раҳбарияти бу борада аниқ позицияни эълон қилган:

 Нгумоа жамоада «даҳлсиз» футболчи ҳисобланади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
 

Романонинг таъкидлашича, «Ливерпул» 17 ёшли Рио Нгумоани клубнинг келажакка қаратилган лойиҳасида асосий фигура сифатида кўради. Шу боис унинг бошқа жамоага ўтиши эҳтимоли деярли йўқ, трансфер масаласи умуман кўриб чиқилмаяпти.
 

Тахминларга кўра, Рио Нгумоанинг бозор қиймати 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027/2028 йилги мавсум якунигача мўлжалланган. «Қизиллар»нинг асосий таркибида Нгумоа шу кунга қадар 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!