"Ливерпуль" Ўзбекистонга иккита гол урган ҳужумчини сотадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ливерпуль" ўз ҳужумкор футболчиси Коди Гакпонинг трансфер баҳосини 70 миллион фунт стерлинг атрофида белгилаган. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Гакпо ўтган мавсумда жамоа таркибида 9 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Сўнгги ойларда унинг номи "Тоттенхэм" билан жиддий тарзда боғланмоқда. Шунингдек, Нидерландия терма жамоаси аъзоси ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган эди.

Бироқ Бен Жейкобснинг таъкидлашича, "Ливерпуль" раҳбарияти Гакпога клубдан кетиш бўйича расмий равишда таклиф ёки рухсат бермаган. Агар шунга қарамай футболчи трансфер қилинса, мерсисайдликлар унинг учун тахминан 70 миллион фунт стерлинг ишлаб олишни кўзламоқда. Ҳозирча эса Гакпо Нидерландия терма жамоаси сафида "Жаҳон чемпионати–2026" мусобақасида иштирок этмоқда.

Коди Гакпо мундиалдан олдин ўтказилган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини икки марта пенальтидан ишғол қилиб, нидерландияликларнинг ғалабасини таъминлаган эди 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!