"Ливерпуль" қимматга сотган футболчини бепул қайтариб олади
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Дарвин Нуньес Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини тарк этиши арафасида турибди. Бу ҳақда Carve Deportiva нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотларига кўра, форвард саудияликлар билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиши мумкин.
Шундан сўнг у эркин агент сифатида 2022–2025 йилларда ўзи тўп сурган "Ливерпуль" жамоасига қайтиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Нуньес инглиз клубидан Саудия Арабистонига 53 миллион евро эвазига йўл олган эди.
Ўтган мавсумда у "Ал-Ҳилол" таркибида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.
2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, "Ливерпуль" Англия премьер-лигаси жадвалида 60 очко тўплаб, бешинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар