«Ливерпуль» «Реал»нинг француз юлдузини сотиб олиши мумкин
«Ливерпуль» «Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига бўлган қизиқишини ҳали ҳам йўқотгани йўқ. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, англиялик гранд футболчининг вакиллари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди. «Қизиллар» ёзда Тчуамени трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқиш эҳтимолини истисно қилмаяпти. Шу билан бирга, аввалроқ «Реал» франциялик ярим ҳимоячи билан янги шартнома бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Орельен Тчуамени «Монако» таркибидан «Реал»га қўшилган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар