"Ливерпуль" суперфутболчи билан шартнома бўйича келишиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, ПСЖ ҳужумеор футболчиси Брэдли Баркола «Ливерпуль» билан шахсий шартнома борасида принципиал келишувга эришган.

Манбага кўра, томонлар 2032 йил ёзигача мўлжалланган шартнома бўйича келишиб олган. Унга мувофиқ, 23 ёшли француз футболчиси жамоада энг юқори маош олувчилардан бирига айланиши кутилмоқда.

Энди эса «Ливерпуль» мутасаддилари ПСЖ билан трансфер борасида келишиши керак. Париж клуби Барколани 170 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Шу билан бирга, мерсисайд жамоаси нархни туширишга умид қилмоқда ва 100 миллион евродан юқори миқдорда расмий таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи Англияга кўчиб ўтиш ғоясига ижобий қарайди ва агар клублар ўзаро келишувга эришса, «Ливерпуль»ни карьерасини давом эттириш учун устувор вариант сифатида кўрмоқда.

Ўтган мавсумда Баркола барча мусобақалар доирасида 49 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!