"Ливерпуль" янги ярим ҳимоячини 115 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин
"Ливерпуль" "Кристал Пэлас"нинг марказий ярим ҳимоячиси Адам Уортонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Алан Никсон хабар берди.
Маълумотларга кўра, "Кристал Пэлас" ўз етакчиларидан бирига жуда юқори нарх белгилаган. Лондон клуби Уортон трансфери учун камида 115 миллион евро талаб қилмоқда. Манбага кўра, "Ливерпуль" ушбу битимни амалга ошириш мақсадида ярим ҳимоячилар Алексис Макаллистер ва Кёртис Жонсни сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Адам Уортон ўтган мавсумда "Кристал Пэлас" сафида 53 ўйин ўтказди. У шу баҳсларда бир гол урди ва саккизта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар