"Ливерпуль" - "Арсенал": Матнли трансляция
Бироздан сўнг АПЛ 12-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг!
- 90+3'
Ўйин ўз якунига етди. "Ливерпуль" клуби марказий ўйинда "Арсенал" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди.
- 90'
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди
- 89'
Букайо Сака "Ливерпуль" футболчисига нисбатан қўпол ўйнади.
- 85'
Тьяго Алькантара ўрнига Тейлор Мортон майдонга тушди.
- 83'
Сака ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 80'
"Ливерпуль" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.
- 77'
ГОООООЛ! Минамино Арнолднинг пасидан сўнг бўш дарвозани ишғол этиб, дебют голини уришга муваффақ бўлди.
- 74'
ГООООООЛ! Мане қанотдан фаол ёриб бориб, Салоҳни тўп билан таъминлади. У бўш дарвозани осонлик билан ишғол этди.
- 71'
Мисрлик футболчи эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 70'
Салоҳ рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади.
- 68'
Жота кучли зарба йўллади, бироқ Ремсдейл яна сейв қайд этди!
- 65'
Обамеянг жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади. Аммо Алессон ўз ўрнида.
- 63'
Сака тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини эълон қилди
- 58'
"Ливерпуль"да ажойиб имконият вужудга келди. Салаҳнинг узатмасидан сўнг Жота яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ Реймсдейл улгурди.
- 55'
Яна ҳимоячилар хатога йўл қўйди, бироқ Алькантара яхши вазиятни голга айлантира олмади.
- 52'
Таварешнинг хатосидан сўнг Жота ҳимоячиларни алдаб ўтди ва дарвозабонни ҳам ортта қолдирган ҳолда, гол уришга муваффақ бўлди.
- 50'
Обамеянг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 49'
Чемберленнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 46'
Баҳснинг иккинчи бўлимига старт берилди.
- 45'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча майдон эгалари 1:0 ҳисобида "Арсенал"дан устун келмоқда.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунига етди.
- 43'
Саканинг олисдан йўллаган зарбасидан сўнг Алессон тўпни эгаллаб олди.
- 40'
Арнолднинг узатмасидан сўнг Мане бош билан зарба бериб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
- 39'
Обамеянг Матипга нисбатан жиддий тарзда ўйин қоидасини бузди.
- 37'
Ремсдейл Арнолднинг зарбасини қайтарди. "Ливерпуль" фойдасига бурчак тўпи.
- 36'
Ремсдейл Салоҳнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди. Ҳақиқий девор!
- 33'
Артета ва Клопп ўртасида келишмовчилик келиб чиқди. Ҳакам ҳар иккала мураббийга сариқ карточка кўрсатди.
- 31'
Ляказетт офсайд ҳолатидан бўлса-да гол уришга муваффақ бўлди.
- 29'
Мане жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, қийинчилик билан зарба йўллади. Ремсдейл ўз ўрнида.
- 26'
Жота тезкорлик билан "Арсенал" жарима майдонига кириб борди, бироқ сўнгги узатмада адашди.
- 23'
Сака қанотдан кириб бориб, дарвоза томон зарба йўллади. Ван Дейк ўз ўрнида.
- 20'
Сака "Ливерпуль" жарима майдони атрофида йиқилиб тушди, бироф фол йўқ.
- 17'
Қанотдан амалга оширилган узатмадан сўнг Сака бош билан зарба бера олмади.
- 14'
Стандарт вазиятдан сўнг Ван Дейк бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 11'
Салоҳнинг пасига Фабиньо етиб кела олмади.
- 8'
Ляказетт ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
- 7'
"Ливерпуль" тўп назоратини ўз қўлига олди.
- 4'
Салоҳнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 2'
"Ливерпуль" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди.
- 0'
Учрашувга старт берилди!
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. АПЛ 12-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви бошланишига кам вақт қолди. Мазкур баҳсдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг!
Фикрлар