"Ливерпуль" - "Лестер": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Лестер" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Азизбек Одилов кузатиб боради.
- 90'
Ўйиг якунланди.
- 90'
Жейми Варди Алиссонни алдаб ўтди, бироқ дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.
- 90'

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Садио Мане ўрнини Такуми Минаминога бўшатиб берди.
- 89'

Диого Жота ўрнига Дивок Ориги майдонга тушди.
- 87'

ГООООЛ! Роберто Фирминьо бурчакдан узатилган пасни гол билан якунламоқда.
- 80'
Кертис Жонс Жеймс Мэддисонга нисбатан қўполлик ишлатди.
- 77'
Роберто Фирминьо дарвозабон билан бирга бир вазиятни гол билан якунлай олмади.
- 74'
Эндрю Робертсонга нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 73'

Диого Жотага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 71'

Жеймс Милнерниг бурчакдан узатган пасига жамоадошлари ета олишмади.
- 70'
Эндрю Робертсон узатган пас ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди.
- 70'
Тўп назорати: 62:38.
- 67'
Кертис Жонс рақибини йиқитди, Крис Кавани уни оғзаки огоҳлантирди.
- 66'

Нампалис Менди қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 63'

Кристиан Фукс захирага олинди, Женгиз Ундер майдонга тушди.
- 63'

Харви Барнс майдонни тарк этди, Деннис Пратт ўйинни давом эттиради.
- 57'

Диогу Жота ҳимоячиларни алдаб, дарвоза томон зарба йўллади дарвозабондан навбатдаги сейв.
- 55'

Бурчакдан узатилган пасни Лестер ҳимоячилари қайтаришди.
- 55'

Садио Манее ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозага зарба йўллади, дарвозабондан чиройли сейв.
- 54'

Наби Кейта ўрнига Неко Уильямс майдонга тушди.
- 52'

Наби Кейтага шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
- 51'

Ливерпуллликлар бурчак зарбасидан фойдалан олишмади.
- 49'
Харви Барнс ҳимоячилар қуршовида зарба йўллади, дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди.
- 47'
Диого Жота қулай вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди. Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Жеймс Жастин қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 43'
Юри Тилеманс тўпни жамоадошидан қабул қилиб олиб, кучли зарба йўллади, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди.
- 41'

ГОООООЛ! Диого Жота қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.
- 39'
Садио Мане жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб кучини йўқотди ва дарвозабон тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
- 37'
Жеймс Мэддисонга қўпол ўйналди.
- 36'

Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 35'
Фабиньо Жейми Вардига тўпни етиб бормаслигини таъминлади, бурчак тўпи.
- 35'

Садио Мане ҳимоячилардан олдинлаб пасни қабул қилиб олди, офсайд.
- 34'
Жеймс Жастин қанотдан ақлли зарба йўллади. Тўп дарвоза яқинидан ўтиб кетди.
- 32'
Юқорилатиб ўзатилган пасдан сўнг Жоэл Матип боши билан зарба йўллади, ноаниқ.
- 31'
Жонни Эванс ўз жарима майдони яқинида Садио Манега нисбатан қўпол ўйнади.
- 28'

Бурчакдан узатиб берилган пасдан сўнг Жоэл Матип дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.
- 27'
Тўпни эгаллаб туриш бўйича статистика 63 - 37.
- 23'

ГОООООЛ! Жонни Эванс бурчакдан узатилган пасдан сўнг, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
- 17'
Диого Жотанинг зарбаси ўхшамай қолди.
- 14'

Садио Мане ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 13'

Диого Жота ҳимоячилар қуршовида тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон кучли зарба йўллади, Шмейхелдан навбатдаги сейв.
- 10'

Бурчак пасидан сўнг Наби Кейта дарвозага зарба йўллади, Шмейхел қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
- 9'

Кертис Жонснинг қанотдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 8'
Жеймс Мэддисон жарима майдони ичида Жейми Вардидан тўпни қабул қилиб олди, бироқ ўзига бўйсундира олмади.
- 6'
Жеймс Жастин тўпни эгаллаб рейд уюштириб кўрди, бироқ у ҳужумда Фабиньога қўполлик ишлатди.
- 3'

Садио Мане бурчакдан узатилган пасни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
- 2'
Наби Кейта қанотдан ёриб кириб, дарвоза томон зарба йўллади, ҳимоячи тўпга блоқ қўйди.
- 1'

Ўйин бошланди.

Фикрлар