"Ливерпуль" -  "Реал": Иккинчи тайм бошланди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Еаропа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Ливерпуль" -  "Реал" Мадрид учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Салаҳнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 90+2'

    Родригонинг узатмаси Алиссоннинг қўлларига келиб тушди. Улар учун муҳими - вақт ўтмоқда.

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Катта тезлик олган Салаҳ тўпни тўхтатди. Аммо тўпни "қаймоқранглилар" футболчиси эгаллаб олди.

  • 86'

    Тьягонинг узатмасига жамоадоши ета олмади.

  • 84'

    Мадридликлар қарши ҳужумларда ўз омадини синамоқда.

  • 82'

    Шунингдек, "Реал" таркибида Асенсио ўрнига Иско ўйинни давом эттиради.

  • 82'

    Мане ва Фирмино ўрнига Чемберлен ҳамда Шакири майдонга тушди.

  • 81'

    Бенземанинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 79'

    Жарима майдонига ёриб киришга уринган Родригони Трент елкама-елка курашда тўхтатди.

  • 77'

    Тўп назорати "қироллик клуби" томонга ўтди. Улар майдон бўйлаб узатмалар амалга ошириб, рақибни совутишга уринмоқда.

  • 75'

    Асенсионинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. "Реал"да бурчак тўпи юзга келди.

  • 73'

    Кроос ва Винисиус ўрнига Одриосола ҳамда Родриго майдонга тушди.

  • 71'

    Фабиньо катта иштиёқ билан жарима майдонига кирди ва Начога нисбатан қоида бузди.

  • 70'

    Фирминонинг зарбасини яна ҳимоячилар дарвозабонга қадар ўтказмади.

  • 68'

    Салаҳнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга эришди.

  • 66'

    Алиссондан дабл-сейв! Винисиуснинг биринчи ва Бенземани такрорий уринишини Беккер бартараф этди.

  • 64'

    Винисиус қанотдан рейд уюштирди. Бироқ Фабиньо уни ўтказмади.

  • 62'

    Ўйин темпи яна пасайди. Мерсисайдликлар тўпни рақибга топшириб, бироз тин олгандек кўринмоқда.

  • 60'

    Клопп катта таваккал қилди: Тьяго ва Жота Мильнер ҳамда Кабакни алмаштирди.

  • 59'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Каземирони қоида бузиш эвазига тўхтатган Филипс огоҳлантирилди.

  • 57'

    Фирминонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 56'

    Қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган Манени Милитао усталик билан тўхтатди.

  • 54'

    Менди жарима майдонига ёриб кирди ва марказга пас берди. Бироқ ҳимоячилар Бенземадан чаққонроқ чиқди.

  • 52'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Бензема уни йўқотди. Алиссон тўпни ушлаб олди.

  • 50'

    Вальверденинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 48'

    Тайм бошида Фирмино анча яхши ҳаракат қиляпти. Роберто яна бир уринишни амлга оширди. Аммо тўп ноаниқ кетди.

  • 46'

    Бўлимни мезбонлар фаоллик билан бошлади. Фирминонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Дастлабки 45 дақиқа ичида ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+1'

    Жарима майдони ичида Мане йиқилиб тушди. Бироқ Садио ўзи мувозанатни йўқотгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бўлим сўнгини майдон эгалари устунлик билан ўтказяпти.

  • 42'

    Вейналдумнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

  • 40'

    Салаҳнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 38'

    Арнольднинг узатмасига Мане бироз ета олмади. Мезбонлар хавфли вазият ташкил этишда давом этмоқда.

  • 36'

    Томонлар анча эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда. Ҳар бир ҳаракат олдиндан режалаштирилган.

  • 34'

    Мильнер жамоадошини бирга-бир вазиятга чиқаришни мақсад қилганди. Аммо тўп ҳимоячидан ўтмади.

  • 33'

    Садио Мане рақибининг хатосидан кейин тўпни олиб қўйди. Бироқ уни ўзидан узоқлаштириб юборди.

  • 31'

    Устунлик "қизиллар" томонда бўлиб турибди. "Қаймоқранглилар" қарши ҳужумларга таянмоқда.

  • 29'

    Фирминонинг узатмаси қулай вазиятга чиқиб бораётган Арнольд томон ўтмади. Менди яхши ҳаракат қилди.

  • 27'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Тўп асосан майдон марказида бўлиб турибди.

  • 25'

    Қоидани бузган Эндрю Робертсон огоҳлантирилди.

  • 24'

    Жэймс Мильнерга нисбатан анча жиддий қўполлик ишлатган Каземирога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 22'

    Ўз қанотидан олдинга ўтган Робертсон тўп йўқотди.

  • 20'

    Винисиуснинг такрорий уринишини Алиссон ушлаб олди.

  • 20'

    Жарима майдони ичида икки рақибини зарарсизлантирган Бенземанинг зарбаси устунга тегди.

  • 19'

    Ҳужумда тўп йўқотган Мане Милитаога нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 17'

    Кабакнинг бош билан йўллаган зарбаси устун юқорисидан ўтиб кетди.

  • 15'

    Мадридликлар тўп назоратини қўлга олиш орқали рақибнинг шаштини пасайтиришга уриняпти.

  • 13'

    Клопп шогирдлари рақибни марказдаёқ тўхтатмоқда.

  • 11'

    Мильнернинг супер зарбасидан кейин Куртуа супер сейв амалга оширди.

  • 10'

    Бензема воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 9'

    Модричнинг кучли зарбаси рекошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 8'

    Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 6'

    "Қизиллар" кучли босим уюштирмоқда. Бу рақибни хато қилишга мажбур қиляпти.

  • 4'

    Бурчакдан оширилган тўпга Маненинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Қулай вазиятга чиқиб борган Салаҳнинг зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. ЕЧЛ мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!