"Ливерпуль" 10 киши бўлиб қолган "Арсенал"ни енга олмади

Англия лига кубоги ярим финалидан ўрин олган учрашувда "Ливерпуль" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди. 

Мазкур тўқнашувда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Қайд этиш лозим, "канонирлар" ҳимоячиси Гранит Жака баҳснинг 24-дақиқасида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 21 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!