"Ливерпуль" Алькантара учун "Бавария"га қанча тўлайди?

“Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантаранинг “Ливерпуль”га ўтиши аниқ бўлди. ВВС эса, испаниялик футболчи ва мерсисайдликлар ўртасида имзоланадиган шартнома бандларини ошкор қилди.

Унга кўра, 29 ёшли футболчи “Ливерпуль” билан 2024 йилгача шартнома имзолайди ва 6-рақамда тўп суради. Ушбу рақамда аввал хорватиялик ҳимоячи Деян Ловрен ҳаракат қилган эди.

АПЛ чемпиони Тьяго учун “Бавария”га жами 25 млн фунт тўлайди. Шундан 5 миллиони бонус ҳисобида бўлади. Аниқроғи, агар Клопп жамоаси Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, ушбу 5 миллион мюнхенликлар ҳисобига ўтказиб берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!