"Ливерпуль" АПЛда ҳеч бир жамоа уддалай олмаган ишни қилди

Кеча АПЛнинг илк турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Норвич”ни 4:1 ҳисобида енгди ва ўз номини мусобақа тарихига муҳрлаб қўйди.

Гап шундаки, ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда мерсисайдликлар премьер-лиганинг қаторасига 10та ўйинида ғалаба қозонишди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бу рекорд ҳисобланади. Боиси, бунгача ҳеч бир клуб АПЛда кетма-кет 10та ўйинда ғалаба қозонмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ўтган мавсум премьер-лигада “Манчестер Сити”дан сўнг 2-ўринни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!