“Ливерпуль” Арнольдга ўринбосар топди
Англиянинг “Ливерпуль” клуби ёзда кетиши аниқ бўлган Трент Александр-Арнольд ўрнига “Байер” ҳимоячиси Жереми Фримпонгни сотиб олиши мумкин.
Хабарингиз бор, Трентнинг клуб билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Футболчи эса мавсум сўнггида жамоа билан хайрлашиб Мадриднинг “Реал” клубига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Шу сабабли, мерсесайдликлар ҳозирданоқ англиялик ҳимоячига ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.
“Teamtalk” нашрининг хабар беришича, Арне Слот клуби учун Хаби Алонсо шогирди Фримпонг энг яхши вариант сифатида кўрилмоқда. Манбага кўра, нидерландиялик ҳимоячи яхши маош эвазига Англияга кўчиб ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ҳимоячи бу мавсум Германия жамоаси сафида 24 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар