"Ливерпуль" "Барса" юлдузи билан таркибни кучайтирмоқчи

"Барселона" ҳужумчиси Усман Дембеле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, "Ливерпуль" клуби 24 ёшли вингернинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда француз "кўк-анорранглилар" билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эмас. 

Маълумки, Дембелени ўз сафига қўшиб олишни истовчи клублар етарлича. Мерсисайд клубидан ташқари "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" каби жамоалар Усманни ўз таркибида кўришни хоҳламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!