“Ливерпуль” “Барса”ни "синдирди"!
“Барселона” жамоа келажаги сифатида эътироф этилаётган 17 ёшли Гави билан янги шартнома имзолай олмаяпти.
Каталонияликлар истеъдодли ўйинчига бир мавсум учун 2 миллион евро тўламоқчи. Ўйинчи ва унинг агентлари бундан икки баравар кўп маош талаб қиляпти.
Бу вазиятдан “Ливерпуль” унумли фойдаланиб қолмоқчи. Юрген Клопп Гавининг имкониятларини юқори баҳолмоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти Гави келадиган бўлса, унга ҳар мавсум учун 9 миллион евродан маош тўлашга ваъда бермоқда.
Шунга қарамай, Гави ва унинг оиласидагилар Каталонияда қолишни истаяпти.
Ўтган мавсум 47 марта майдонга тушиб, иккита гол урган ва олтита ассист қайд этган ёш ўйинчининг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунланади.
Фикрлар