"Ливерпуль" "Барселона" нишонидаги яна бир футболчини тортиб олмоқчи

"Ливерпуль" кейинги ёзда "Байер"нинг марказий ҳимоячиси Жонатан Тани эркин агент сифатида олиб келмоқчи. Бу ҳақда ТEАМталк хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ливерпуль" раҳбарлари Танинг ўтган мавсумдаги ўйинидан қойил қолишган. Клуб "Байер" билан шартномаси тез орада тугайдиган футболчининг трансфери учун "Бавария" ва "Барселона" билан рақобатлашиш ниятида.

Ўтган мавсумда Жонатан Та "Байер" билан Германия чемпионати ва мамлакат кубогини қўлга киритди.

Жорий мавсумда у барча турнирларда тўртта ўйинда қатнашган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!