Ads

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ўзининг бирданига 3 нафар футболчиси билан амалдаги шартномаларни узайтирмоқчи. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар  ҳимоячилар Жо Гомес, Эндрю Робертсон ҳамда Трент Александр-Арнольдларга янги шартнома таклиф қилишади. Айтиш лозимки, Гомеснинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача, Робертсон ва Александр-Арнольдларники эса 2021 йилгача имзоланган.

21 ёшли Гомес “Ливерпуль” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 56та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришган.

24 ёшли Робертсон эса 2017 йилдан буён мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 45та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

20 ёшли Александр-Арнольд эса 2016 йилдан буён “Ливерпул”нинг асосий таркибида тўп суриб келмоқда. У ҳозиргача жами 59та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.