"Ливерпуль" бу мавсум ҳозирча АПЛда энг кўп камбэк амалга оширди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” АПЛнинг 33-тури доирасида сафарда “Саутгемптон” меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мерсисайдликлар шу куни гарчи биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишган бўлишсада, якунда иродали ғалабани тантана қилишди. Эътиборлиси, Юрген Клопп шогирдлари бу мавсум премьер-лига жамоалари орасида ҳисобда ортда бора туриб, энг кўп очко қўлга киритган жамоага айланиб олишди. Улар ютқазаётган ўйинларида якунда жами 16 очко жамғаришди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!