"Ливерпуль" Бундеслигадан футболчи олиб келмоқчи!
"Вердер" ярим ҳимоячиси Милот Рашица фаолиятини "Ливерпул"да давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, Рашицанинг шартномасида уни 38 млн евро эвазига сотиб олиш имконияти келтирилган. Бу банд фақатгина, Англия, Италия, Испания ва Франция клублари учун хизмат қилади.
Агарда, Бундеслиганинг бошқа клублари ярим ҳимоячини харид қилишни истаса, унда трансфер нархи бўйича музокаралар бўлиб ўтади.
Шу қаторда, "Бавария" клуби футболчини сотиб ололмайди. Сабаби, Бремен клуби битимда Мюнхен клуби учун харидни таъқиқлаб қўйган. Бундан ташқари, Дортмунднинг "Боруссия" ва РБ "Лейпциг" клублари учун ҳам ушбу банд қайд этилган. Аммо "шмеллар" футболчини сотиб олиш ғоясидан аллақачон, воз кечишган.
Бременликлар Бундеслигада жон сақлаб қолса ҳам, қолмаса ҳам Рашицанинг жамоадан кетиш эҳтимоли катта!
Маълумот учун, Рашицанинг "Вердер" билан шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Бундеслига доирасида 18 та баҳс ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар