"Ливерпуль" дарвозасини туркиялик посбон қўриқлаши мумкин

  • 29 марта, 2021, 12:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркиянинг “Трабзонспор” клуби дарвозабони Угуржан Чакир бир қатор Европа клубларининг эътиборига тушди.

Tecno

Express тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли посбон учун “Севилья”, “Ливерпуль” ва “РБ Лейпциг” клублари кураш бошлаган. Даъвогарлар орасида фаворит сифатида эътироф этилаётган АПЛ клуби Чакир учун 17,5 миллион евро тўлашга тайёр.

Угуржан Чакир “Трабзонспор” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Туркия чемпионатида 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 29 та гол ўтказиб юборди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию