"Ливерпуль" Диасдан сўнг яна бир трансферни амалга оширади

  • 31 января, 2022, 15:37
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби қишги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида яна бир футболчи сотиб олмоқчи. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар аллақачон "Фулхэм" вакили Фабио Карвальо учун таклиф юборган.

Tecno

Машҳур журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ҳозирда трансфер масаласи деярли ҳал бўлган. АПЛ клуби Чемпионшип жамоасига 7 миллион тўлайди ва ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олади.

"Фулхэм" раҳбарияти "қизиллар"дан англиялик иқтидорни мавсум якунига қадар ижарада олиб қолишни сўраган. 

Статистикага кўра, Фабио Карвальо жорий мавсум Чемпионшипдаги 18 та ўйинда 7 гол ва 4 ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию