“Ливерпуль” энг бадавлат клуб ўйинчисига 100 миллион таклиф қилди

“Ливерпуль” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш учун Юрген Клопп қўллаётган ўйин услубига мослаша оладиган ижрочиларни олиб келмоқчи.

Goal.com сайтининг ёзишича, ливерпулликлар “Ньюкасл”дан бразилиялик Бруно Гимараэсни сотиб олмоқчи. Маълумотларга кўра, улар бу ўйинчи учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда.

“Ньюкасл” саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин катта трансферлар эвазига таркибини кучайтирди ва бу мавсум кучли тўртликдан жой олиб, узоқ йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Гимараэснинг “қарғалар” билан ҳамкорлиги 2026 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган. Шунга қарамай, “Ливерпуль” вакиллари трансферни амалга оширишга уриниб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!