"Ливерпуль" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
"Ливерпуль" клуби форварди Роберто Фирмино "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.
Marca нашрининг хабар беришича бразилиялик футболчининг сон мушакларида жароҳат бор. У айни шу сабабли кеча АПЛнинг 36-туридан ўрин олган "Хаддерсфилд"га (5:0) қарши ўйинда иштирок этмади.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги ўйин 1 май куни бўлиб ўтади.
Фикрлар