"Ливерпуль" Фекир учун "Лион"га қанча таклиф қилди?

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Лион” ярим ҳимоячиси Набиль Фекирни тезроқ ўз сафига қўшиб олишни уринмоқда.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 24 ёшли франциялик футболчи учун “Лион”га 60 млн евролик таклиф юборишган. Бироқ, бу маблағ француз клубини умуман қониқтирмаслиги айтилмоқда. Чунки, улар Фекирни анча қимматроққа сотишмоқчи.

Бундан ташқари “Лион” раҳбарияти Фекирни ЖЧ-2018 стартига қадар сотмоқчи эмас. Уларнинг фикрича айнан мана шу мундиалдан сўнг Фекирнинг нархи янада ошади. Бироқ, футболчининг ўзи келажагига жаҳон чемпионатига қадар ойдинлик киритилишини истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!