"Ливерпуль" фикридан қайтди

Сўнгги кунларда матбуотда «Ливерпуль» «Боруссия» Дортмунд ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг трансфери учун курашдан чиққани айтилмоқда.

The Mirror нашри хабарига кўра, энди мерсисайдликлар эътиборини "Реал" ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменига қаратишган.

Молиявий харажат жуда юқори бўлгани учун "Ливерпуль" Беллингемнинг трансферидан воз кечди. Лекин Чуаменининг нархи ҳам жуда қиммат - 100 миллион евро.

Маълумот учун, 23 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум "Реал" сафида жами 36 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!