
"Ливерпуль" франциялик ҳужумчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр
"Ливерпуль" франциялик ҳужумчи Юго Экитике учун "Айнтрахт"га 100 миллион евро тўлашга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ, немис клуби ўз форвардини 81 миллион еврога баҳолаган ва мерсисайдликларга уларнинг таклифи бу суммадан юқори бўлиши кераклигини маълум қилганди.
Манба маълумотларига кўра, "Ливерпуль" ушбу шартларга рози бўлиб, расмий таклифни тайёрламоқда. Клуб футболчи билан 6 йиллик шартнома тузмоқчи.
Экитике ўз фаолиятини айнан "Ливерпуль"да давом эттириш истагида бўлгани сабабли "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" клубларидан бўлган таклифларни рад этди.
Фикрлар