"Ливерпуль" футболчиси "Ал-Иттиҳод" билан шартнома имзолади

  • 29 Jul 02:08
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, бразилиялик аллақачон тиббий кўрикдан ўтган ва тез орада янги клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, клублар ҳали имзоланмаган битим борасида келишувга эришиб бўлган. 

Ўтган мавсумда Фабиньо "қизиллар" сафида АПЛ доирасида 36 ўйинда майдонга тушиб, 2 узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 


Comments

You must be logged in to commet!