"Ливерпуль" футболчиси АПЛда рекорд қўйди

Англия Премьер лигаси 17-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Ливерпуль" учрашувида меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, мерсисайдликлар ҳимоячиси Эндрю Робертсон дастлабки голга ҳаммуаллифлик қилиб, АПЛ рекордчисига айланди. Гап шундаки, шотландиялик футболчи ўзининг турнирдаги 54-самарали узатмаси ҳисобланади.

Бу орқали Робертсон ҳимоячилар ўртасида АПЛнинг энг яхши ассистентига айланди. Бунгача ушбу кўрсаткич 53 пас билан Лейтон Бейнсга тегишли эди.

28 ёшли Эндрю "қизиллар" таркибига 2017 йилда келиб қўшилган. Ҳозиргача у 241 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 гол ва 59 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!