"Ливерпуль" футболчиси Бразилия клуби билан шартнома имзолади
Бразилиянинг "Атлетико Минейро" ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Аллан Родригес билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.
Маълумот учун, Аллан "Ливерпуль" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Бироқ, у ўтган давр мобайнида мерсисайдликларнинг асосий жамоасида фақатгина 1 та ўйинда майдонга тушган холос. У ўтган 4,5 йил мобайнида "Сент-Трюйден", "Герта", "Аполлон", "Айнтрахт" ва "Флуминенсе" клубларига ижарага бериб юборилди.
Фикрлар