"Ливерпуль" клуби расмий сайтининг маълум қилишича, жамоага яқинда келиб қўшилган Тьяго Алькантарада коронавирус аниқланган.

Шу сабабли, испаниялик хавбек АПЛ 3-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашувини ўтказиб юборди. Ҳозирча футболчида баъзи симптомлар аниқланган ва у ўз-ўзини яккалаш тартибига ўтган.

Энди 29 ёшли ярим ҳимоячи клубининг Англия Лига Кубоги доирасидаги "Арсенал"га қарши беллашувини ўтказиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)