"Ливерпуль" футболчиси "Лидс"га ўтишга тайёр

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер "Лидс"га кўчиб ўтишга тайёр экани ҳақида айтиб ўтди. 33 ёшли хавбекнинг ливерпулликлар билан шартномаси мавсум сўнггида якунига етади.

"Мен барчаси учун очиқман. Бошқа давлатга йўл олишни ва ўзим учун янги лигаларда янги футбол услублари билан танишишни хоҳлайман. Аммо оилам қизиқишларини ҳам ҳисобга олишим керак.

Мен "Ливерпуль" билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлдим, бу йил АПЛни ютишга асосий давогармиз. Келажакда бизни нима кутиб турганини билмайман.

"Лидс"да яна бир бор тўп сурсам яхши бўларди, аммо бу масала бўйича мен билан хеч ким алоқага чиққани йўқ", - дейди Милнер.

Милнер "Лидс" шарафини 2002 йилдан 2004 йилгача ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!