"Ливерпуль" футболчиси учун курашда қайси клуб фаворит экани маълум бўлди

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана фаолиятини "Лестер"да давом эттириши мумкин.

101 Great Goals нашрининг ёзишича, 32 ёшли англиялик футболчи учун “Лестер”, "Арсенал", "Вест Хэм", "Кристал Пэлас" ва "Эвертон" клублари кураш олиб боришмоқда. Аммо, улар “тулкилар”нинг имкониятлари нисбатан юқорироқ баҳоланмоқда ва айнан улар футболчини қўлга киритишга жуда яқин туришибди.

Лаллананинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Лаллана жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!