"Ливерпуль" футболчиси ёзда АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин
"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана фаолиятини "Саутгемптон"да давом эттириши мумкин.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи “Саутгемптон”га мавсум якунлангач ўтиши мумкин. Чунки, ёзда унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси якунланади.
Маълумот учун, Лаллана жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар