“Ливерпуль” ғалати таклиф олди

“Манчестер  Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозига янги жамоа қидириш билан банд.

Франциялик юлдуз манчестерликларнинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмаяпти. Райола эса, уни бошқа клубга ўтказмоқчи. Ана шу мақсадда, таниқли агент “Ливерпуль” раҳбариятидан Поль Погбани трансфер қилишни сўради.

У Погбанинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси келаси йили тугашини инобатга олиб, ливерпулликларга 45-50 миллион фунтга франциялик ярим ҳимоячини олишни тавсия қиляпти. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу трансфернинг деярли имконияти йўқ. Чунки Англия чемпионлиги учун ўзаро рақобатлашадиган жамоалар, одатда, бир-бирига етакчи футболчисини сотмайди.

Поль Погбага қизиқаётганлар рўйхатида ПСЖ, “Ювентус” ва “Реал” ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!