
"Ливерпуль" ҳимоячиси фаолиятини Италияда давом эттиради
"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Жо Гомес "Милан"га ўтиш арафасида турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, клублар трансфер шартлари бўйича тўлиқ келишувга яқин турибди. Трансфер "россонерилар"га 15 миллион еврога тушади. 28 ёшли футболчи А Серия гранди билан 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган шартнома тузади.
Жо Гомес 2015 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳимоячи "қизиллар" сафида барча мусобақаларда 243 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол урмаган, аммо жамоадошларига ўнта голли узатмани амалга оширган.
Аввалроқ мерсисайдликлар "Кристал Пэлас" футболчиси Марк Гехи билан шартнома имзолаши биланоқ Гомесни сотишни маъқуллаши тахмин қилинганди.
Фикрлар